Тошкентда “Lacetti” аввал дўкон, сўнг фуқаролар ҳамда "Spark"ни уриб кетди

Тошкентда “Lacetti” аввал дўкон, сўнг фуқаролар ҳамда "Spark"ни уриб кетди

Интернет тармоғида Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу воқеа бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

2020 йил 17 сентябрь куни тахминан соат 02.00 да 31 ёшли Фаррух Т. “Lacetti” (давлат рақами 01 B 223 ZA) русумли автомобилни маст ҳолатда Сергели тумани Чинор кўчаси бўйлаб бошқариб борган. Чинор ва Қўрғонтепа кўчалари кесишмаси яқинида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дўконга тўқнашиб, сўнг четда турган икки нафар пиёдалар – 24 ёшли Муҳаммад Т. ва 22 ёшли Альфия Б.ларни уриб юбориб, йўл четида тўхтаб турган 32 ёшли Камола Н. бошқарувидаги “Spark” русумли (давлат рақами 01 U 854 GB) автомобилга тўқнашган. Ҳайдовчининг кўрсатмаларига кўра автомобиль тезликни ошириб ҳаракатланган.

Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келиши билан гувоҳлар ҳайдовчи ЙТҲ жойини тарк этишга ҳаракат қилганлигини, аммо улар томонидан қўлга олинганини маълум қилишди. 

ЙТҲ сабабли иккала пиёдалар ҳам шифохонага етказилдилар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда тергов олиб борилмоқда, бир қатор экспертизалар белгиланди.


16:06 18.09.2020
Фикрлар ёпилди