Пандемия пайтида фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналар ўқисин!

Пандемия пайтида фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналар ўқисин!

Фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга қандай тавсиялар берасиз?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: 

"Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак; 

— шу ўринда  психологлар  тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади;

— фарзандингизга ўтган вақт давомидаги ўзлаштирмаган билимларига етиб олишида пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак;

— карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингизнинг  кучли томонига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз;

— фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг;

Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

— қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;

—совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт атаркибли дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 70 фоиз бўлиши керак);

— фақат тоза ичимлик сувини ичиш;

— жамоат ҳожатхоналари ҳамда уйда ҳожатхона тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;

— чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;

— нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;

— кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.


13:47 17.09.2020
Фикрлар ёпилди