Шавкат Мирзиёев ва Шавкатжон ёхуд президентлар ва уларнинг адаш авлодлари

Шавкат Мирзиёев ва Шавкатжон ёхуд президентлар ва уларнинг адаш авлодлари

Кеча Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўғил фарзанд кўргани ҳақида маълумот берди. Президентимизнинг неварасига ҳам Шавкатжон  деб исм қўйишди.

"Fikrat.uz" телеграм канали шу фурсатдан фойдаланиб президентлар ва уларнинг адаш авлодлари ҳақида маълумот берди.

Марҳум Ислом Каримовнинг ҳам адаш набираси бор. Кичик Ислом Каримов ҳозирда 28 ёшда.

АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп катта ўғли билан адаш — Дональд Трамп кичкина. Энг қизиғи, унинг ўғлининг исми ҳам Дональд Трамп.

АҚШнинг 41-президенти Жорж Буш ўғлининг исми ҳам Жорж Буш. Кичик Жорж Буш эса АҚШнинг 43-президенти.

Тарихда ҳам адаш ҳукмдорлар кўп бўлган. Масалан, Султон Сулаймоннинг отасининг исми Селим бўлган, 3-ўғлининг ҳам исми Селим бўлган. Иккалалари ҳам Усмонийлар империяси султони бўлишган.


09:56 12.09.2020
Фикрлар ёпилди