Автомобил кирмайдиган шаҳарча қурилади. Ажойиб-а?

Автомобил кирмайдиган шаҳарча қурилади. Ажойиб-а?

Германиянинг Берлин шаҳри яқинида "Buckower Felder" номли автомобил кириши тақиқланган кичик шаҳар қурилар экан. Ажойиб-а?

Шаҳар бинолари автомобиль йўллари орқали эмас, пиёдалар ва велосипед йўлаклари билан бирлаштирилади. Хонадон эгалари ўз машиналарини шаҳар атрофига қуриладиган автотураргохларда қолдиришади. Шаҳарда истиқомат қиладиган ҳар бир фуқаро 125 метр квадратли автотураргоҳга эга бўлади.

Нега бундай шаҳарлар қурилмоқда? Сабаби экологик тоза шаҳар муаммоси долзарб аҳамият касб этмоқда. Маълумки, автомобиллардан чиқадиган тутун ҳавони ифлослайди. Афсуски, бизнинг шаҳарларимизда машиналардан мақсадсиз фойдаланиш урфга айланмоқда. Айниқса, ёшларимиз «кўча чангитиб келай» деб, кечаси уйидан чиқиб кетади. Айримлар эса иш жойига метрода бориш қулай бўлишига қарамай, автомашинасида боришни афзал кўради. Шу ўринда хориж тажрибасига хос яна бир мисол келтирамиз, Япония фуқаролари шахсий автомобили бўлса-да, ишга метро, автобус ва ҳатто, велосипедда боришни маъқул кўради. Бундан уялишмайди ҳам. Негадир, бизда шунга ўхшаш ҳаракатлардан ор қилишади.

Маълумот учун: "Buckower Felder" шаҳри аҳоли пункти 16 гектар майдонни эгаллайди, ҳудудда 900 хонадондан иборат 40 та кўп қаватли уй қурилади. Таъкидланишича, бу ерда ижара ҳаққи бир квадрат метр учун 6,5-10 еврога тенг. Мазкур экологик тоза шаҳарни қуриш 2021 йил бошланиб, 2024 йилда якунланиши кутилмоқда.
 


09:53 12.09.2020
Фикрлар ёпилди