Тойлоқ тумани прокурори вафот этди

Тойлоқ тумани прокурори вафот этди

Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухоликов Фарход Мусинович вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

"Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухоликов Фарход Мусиновичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", — дейилади хабарда.


16:34 01.08.2020
Фикрлар ёпилди