Daily Motion нашрининг хабар беришича, Таиландда қишлоқ аҳолиси олти оёқли қурбақадан Худо ясаб олишган.
Маълумотларга кўра, Сурин вилоятидаги қишлоқларидан бирида яшовчи фуқаро қудуқдан мутант - тўртта олд оёққа эга қурбақа топган.
Қишлоқ аҳолиси эса буни илоҳий кўриниш деб билган ва сиғинишни бошлашган.
Шуниси эътиборга лойиқки, кўпчилик ҳайвондан лотерея ютиб олишни сўрамоқда.