"Сувсоз"ДУК раҳбари Тоҳир Шаропович Мирҳидоятов вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Ўлимнинг сабаби очиқланмаган. Ҳокимлик узоқ йиллар давомида давлат идораларида самарали меҳнат қилган Тоҳир Шаропович Мирҳидоятовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирган.
"Кун" нашрининг ёзишича, Тоҳир Мирҳидоятов 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент темир йўл муҳандислари институтини 1982 йилда тамомлаган.
2003—2012 йилларда «Сувсоз» Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси, 2012—2015 йилларда Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи, 2015—2017 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими лавозимларида ишлаган, «Тошкент агро захира хизмат» Давлат унитар корхонаси директори бўлган.