Пандемия туфайли Европа чегаралари яна ёпилиши мумкин

Пандемия туфайли Европа чегаралари яна ёпилиши мумкин

Коронавирус туфайли Европада чегаралар қайта ёпилиши мумкин.

«Бу эса ЕИнинг маълум бир давлатида юқтирганлар сони кескин кўпайган тақдирда содир бўлади», дея маълум қилди Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас қарорлар мувофиқлаштирилиши ва ЕИ даражасида овоз бериш тартибидан ўтиши кераклигини таъкидлар экан.

Эслатиб ўтамиз, май ойидан бошлаб Европа Иттифоқи ва Шенген ҳудуди чегаралари аста-секин очилмоқда.

Июль ойида Жанубий Корея ва Янги Зеландиядан келганларнинг Европа Иттифоқига киришига қўйилган чекловларни олиб ташлаш режалаштирилмоқда.

Россия, АҚШ ва Бразилиядан келган сайёҳларга фақат алоҳида ҳолатларда киришга рухсат берилади.

 

 

 


22:50 28.06.2020
Фикрлар ёпилди