Афғонистон жанубида йўл бўйида бомба портлаши оқибатида камида олти тинч фуқаро ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди.
Бу ҳақда “Pajhwok” агентлиги расмийларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш Афғонистоннинг Гильменд вилоятида содир бўлган. Ўлганлар орасида аёллар ҳамда болалар ҳам бор.