+88. Ўзбекистоннинг учта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

+88. Ўзбекистоннинг учта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 (+88) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни соатларда пойтахтимизнинг тиббиёт муассасаларида 8 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

Шундай қилиб, юртимизда 5248 (+8) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.
 
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2544 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


17:02 28.06.2020
Фикрлар ёпилди