Беларусда тўрт нафар блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Беларусда тўрт нафар блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ап Telegram’даги «Беларусь бош мия» канали администратори Игор Лосик, слуцлик блогер Владимир Неронский, YouTube’даги  MozgON канали блогери Владимир Сиганович ҳамда брестлик блогер Сергей Петрухин ҳақида кетмоқда.

Маълумотларга кўра, Неронский ва Петрухин мухолиф сиёсат ва блогер Сергей Тихановский иши бўйича тергов қилинмоқда. Уларга нисбатан Беларусь жиноят кодексининг 342-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Блогерлар 29 май куни Гродно шаҳрида Светлано Тихановская учун имзо тўплаш муносабати билан ўтказилган сайлов пикети вақтида жамаот тартибини бузувчи гуруҳ ҳаракатларини уюштирганликда гумонланмоқда.

Неронский бундан ташқари, ўзининг канали орқали Слуцк тумани ижроия қўмитаси раисини ҳақорат қилгани тасвирланган видеоролик бўйича ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.

«Лосикка нисбатан ҳам 342-модда бўйича жиноят иши қўзғатилган, бироқ у айнан қайси иши учун ва нимада гумонланаётгани номаълум. Сигановичда ҳам худди шундай ҳолат», — дейилади хабарда.

«Весна» нашрининг таъкидлашича, «юқорида номи келтирилган барча блогерларга жиноят ишининг қўзғатилиши сиёсий ҳарактерга эга, бу эса улар худди сиёсий маҳбуслардек кўриб чиқилишини билдиради».

Беларусда 17 киши сиёсий маҳбус сифатида тан олинган, хусусан, президентликка номзод собиқ банкир Виктор Бабарико, унинг ўғли Эдуард ва турмуш ўртоғи Светлана Купреева, блогер ва «Светлана Тихановская» гуруҳининг ташаббускори Сергей Тихановский ва унинг дўстлари Дмитрий Фурманов, Вергилий Ушаков, Александ Аранович.

Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко демократик йўл туца, мамлакатни қўлдан чиқаришини маълум қилганди.


15:52 28.06.2020
Фикрлар ёпилди