«Толибон» ҳаракати Россия буюртмасига кўра америкалик ҳарбийларни ўлдиргани тўғрисидаги мақолага раддия берди

«Толибон» ҳаракати Россия буюртмасига кўра америкалик ҳарбийларни ўлдиргани тўғрисидаги мақолага раддия берди

Аввалроқ The New York Times газетаси Россия ҳарбий разведкаси бўлинмаси «Толибон» ҳаракатига боғлиқ жангариларга Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбийларини ўлдирганлик учун махфий равишда мукофот таклиф қилгани тўғрисида ёзганди.

«Биз ушбу даъвони қатъиян рад этамиз. Ўн тўққиз йиллик Исломий Амирлик бирор бир разведка органи ёки хориж давлатининг фойдасига боғланмаган ва у ўз мақсадларини белгилашда ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмас», — дейилади баёнотда.

«Толибон» вакилларининг ҳисоблашича, бу каби миш-мишлар АҚШ қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетишига тўсқинлик қилиш, Америкадаги тинчлик тарафдорларини чалғитиш, шунингдек, хориж доираларига буюк қаҳрамонлик ва ютуқларни қўшиб қўйиш мақсадида тарқатилмоқда.

«Биз ўз халқимиз ва бутун дунёга шуни маълум қиламизки, Исломий Амирлик бирор кимнинг қуроли эмас ва хориж манфаатларини илгари суриш йўлида фойдаланилмайди», — дейилади хабарда.

Ўз навбатида Оқ уй АҚШ разведка хизмати президент Дональд Трампга Россиянинг америкалик ҳарбийларни ўлдирилиши учун «Толибон»га мукофот таклиф қилгани тўғрисида ҳисобот бермаганини маълум қилди.

«Одатда Оқ уй разведка маълумотларини муҳокама қилмайди, бироқ шуни айтишим мумкинки, президентга ҳам, вице-президентга ҳам бу ҳақида ҳисобот берилмаган. Буни уларнинг ўзлари, МРБ директори, Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ҳам тасдиқлай олади», — дейди Оқ уй матбуот котиби Кейли Макенани.


15:43 28.06.2020
Фикрлар ёпилди