Ўзбекистонда яна бир шаҳар “ёпилди”, карантин кескин кучайтирилди

Ўзбекистонда яна бир шаҳар “ёпилди”, карантин кескин кучайтирилди

2020 йил июнь ойида Наврўзобод МФЙда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Шаҳарга эпидемиологик нохуш ҳудудлардан кириб келган фуқаролар ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлган 525 та оила (1994 та фуқаро) тиббий кузатувга олинган. Шундан 45 та фуқаро шифохонада, уй кузатувда 480 та оила (1949 та фуқаро)ни ташкил этади.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда жорий йил 13 июнь ҳолатига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Янгиер шаҳари “қизил” тоифадаги ҳудудга ажратилган эди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугунги кунда инфекцияси аниқланган 4 нафар фуқаро тўлиқ соғайиб ўз уйларига қайтарилган. Тиббий кузатувдагиларни 511 нафари соғломлаштиришга эришилди, шундан 45 нафари шифохонадан, 466 та оила (1869 та фуқаро) уй кузатувидагилар тиббий назоратдан чиқарилган.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда 2020 йил 20 июнь ҳолатига Янгиер шаҳри “яшил” тоифадаги ҳудудга айлантирилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Аммо, Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан тақдим этилган хабарга кўра бугунги кунда, вилоятдаги Ховос ва Боёвут туманлари “сариқ” ҳудуд, Гулистон шаҳри сўнгги кунларда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан касалланишлар ҳолати кўпайганлиги учун “қизил” ҳудуд тоифасига киритилганлигини инобатга олиб, 28 июндан номаълум муддатга қадар шаҳардаги айрим кўчаларда енгил ва темир-бетон тўсиқлардан фойдаланган ҳолда блок постлар ўрнатилди ҳамда бу кўчаларга автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши қисман чекланди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шу билан бир қаторда жамоат жойларида, ташкил этилган блок постларда шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугундан бошлаб мунтазам равишда шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва мудофаа ишлари бўлими томонидан шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори, савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланди ва кучайтирилга тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Диққат! Буюм бозорлари фаолиятга рухсат этилмайди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Мулкчилик ва идоравий бўйсинувидан қатъий назар шаҳардаги барча ташкилот корхона, муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича шаҳсан биринчи раҳбарлар масъул этиб белгиланмоқда.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

 


15:23 28.06.2020
Фикрлар ёпилди