LG компанияси бактерияга қарши кейсга эга Tone Free наушникларини тақдим этди

LG компанияси бактерияга қарши кейсга эга Tone Free наушникларини тақдим этди

Икки модель орасидаги фарқ улар сақланадиган кейсга боғлиқ: HBS-FN6 бактерияларга қарши қувватлантирувчи кейсга эга бўлган. У қувватлантириш вақтида ультрабинафша нурлари ёрдамида бактерияларни ўлдиради. HBS-FN4 эса стандарт кейсга эга.

Tone Free’ларга олти миллиметрли драйверлар ўрнатилган бўлиб, у овоз сифатини яхшиловчи технологияни, Bluetooth 5.0 ва SBC/AAC аудиокодексларини қўллаб-қувватлайди.

LG компанияси бактерияга қарши кейсга эга Tone Free наушникларини тақдим этди

Фото: Gsmarena

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, симсиз наушникларни бир марта қувватлантириш орқали беш соат гаплашиш ёки олти соатгача мусиқа тинглаш мумкин. Қувватлантирувчи кейси билан бирга янги қурилма 18 соатгача «чидаб беради». Тезкор ва симсиз қувватлантириш функциялари ҳам мавжуд.

Гаджет IPX4 стандарти бўйича намликдан ҳимояланган. Ҳозирча янги наушникнинг нархи ҳақида маълумотлар йўқ.


22:54 27.06.2020
Фикрлар ёпилди