Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Наманган вилояти фаоллари йиғилишининг асосий якунлари

Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Наманган вилояти фаоллари йиғилишининг асосий якунлари

? Наманган вилоятида ижтимоий соҳа ва инфратузулма объектлари учун республика бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

✅ Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан ортиқ ишсиз аъзолари банд қилинади ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқарилади.

✅ Вилоятда 4355 ҳонадонли уй-жой қурилади. 750 та уй имтиёзли кредит асосида аҳолига арзон нархда берилади, 1329 та оилага бошланғич тўлов учун субсидия ажратилади.

⚡️ 2020 йилда касб-ҳунарга ўргатиш, имтиёзли кредит ажратиш, оилавий бизнесини ташкил этишга кўмак бериш орқали 20 минг нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади. 294 нафар аёлга уй харид қилиш учун бошланғич бадал тўлаб берилади ва имтиёзли кредит ажратилади. 

✅ Жорий йилда вилоятда 394 километр автомобиль йўллари таъмирланади.

✅ 2020 йилда Наманган шаҳри аҳолисининг ичимлик сув таъминоти 69 фоиздан 90 фоизга, Янгиқўрғон туманида 51 фоиздан 100 фоизга етказилиши кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш бошланади.

✅ Вилоятда чиқиндини йиғиш ва қайта ишлаш кластери ташкил этилади ҳамда йил охиригача чиқинди йиғиш даражаси 50 фоиздан 90 фоизга, қайта ишлаш 4 фоиздан 25 фоизга етказилади.

⚡️ Наманган вилояти нуфуси йилдан-йилга кенгайиб бориши ва ҳудудни демографик бошқариш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қийинчилик туғдирилиши муносабати билан Президент Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини қайта ташкил этишни таклиф қилди.

? “Наманганнинг фаол, меҳнаткаш, илмли халқи яхши яшашга муносиб. Бунинг учун давлатимиз барча имкониятларни ишга солади”, – деди Шавкат Мирзиёев.


21:51 27.06.2020
Фикрлар ёпилди