Россияда полициячи аёлнинг жасади топилди

Россияда полициячи аёлнинг жасади топилди

Саха Республикасида (Якутия) Россия полицияси ходими ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда 28 май, пайшанба куни РИА Новости хабар бермоқда.

Агентликнинг хабар беришича, 28 май куни ижтимоий тармоқларда республиканинг тоғли минтақасида кўп болали аёл ўз жонига қасд қилгани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди. Воқеа жойига келган полициячилар ҳамкасбининг жасадини топишди. Ҳодисанинг сабаби ва бошқа тафсилотларни аниқлаш учун текшириш тайинланди.

Аввалроқ, 2 март куни Хабаровскда Ички ишлар вазирлиги шаҳар бошқармасининг 5-бўлимининг жиноят қидирув бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи иш жойида ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.


14:36 28.05.2020
Фикрлар ёпилди