Коронавируснинг яна бир янги ўчоғи маълум қилинди

Коронавируснинг яна бир янги ўчоғи маълум қилинди

ЖССТнинг фавқулодда соғлиқни сақлаш дастури директори Майкл Райан Жанубий Америка COVID-19 пандемиясининг янги эпицентрига айланганлигини, айниқса, Бразилияда аҳвол кундан-кунга ёмонлашаётганлигини маълум қилди.

"Жанубий Америка касалликнинг янги марказига айланди. Кўряпмизки, Жанубий Американинг кўплаб давлатларида юқумли касаллик тобора кўпаймоқда. Айниқса, ҳозирги пайтда Бразилия энг кўп зарар кўрмоқда", дейди у.

Қайд этилишича, Бразилияда коронавирусга чалиниш бўйича кўрсаткич 300 мингга яқинлашмоқда, уларнинг аксарияти Сан-Паулу ҳудудига тўғри келмоқда.


22:11 22.05.2020
Фикрлар ёпилди