Олимлар: "АҚШда 36 минг одам коронавирусдан ўлмаслиги мумкин эди, агар..."

Олимлар: "АҚШда 36 минг одам коронавирусдан ўлмаслиги мумкин эди, агар..."

Колумбия университетининг касалликларни статистик моделлаштириш бўйича мутахассислари тақдим этган янги ҳисоб-китобларга кўра, агар Қўшма Штатлар ижтимоий масофаланиш ва қатъий изоляцияланиш тадбирларини март ойи бошидаёқ, яъни бир ҳафта олдин жорий қилганида пандемия туфайли 36 минг одам вафот этмаган бўларди.

Агар ҳукумат йирик шаҳарларда карантин жорий қилиб, 1 мартдан бошлаб ижтимоий алоқаларни чеклаганда, мамлакатдаги аксарият ўлим ҳолатларининг олдини олиш мумкин эди (3 май ҳолатига кўра, 65 307). Бу кўрсаткич 83%га камроқ — 11 253 мингта бўлиши мумкин эди, дейди тадқиқотчилар.


13:39 22.05.2020
Фикрлар ёпилди