Эронда 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди

Эронда 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди

Эронда шу пайтгача 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирус билан касалланди, дея хабар берди ILNA ахборот агентлиги.

“Эронда 10 мингга яқин тиббиёт ходими ушбу ўлим вируси билан касалланди ва уларнинг бир қанчаси вафот этди” дейди Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Қосим Жанбабай.

Эрон Яқин шарқдаги вирус энг кўп тарқалган давлатлардан бири бўлиб турибди. 

Эронда 129 минг нафар касалланган одам орасида 100 минг нафари COVID-19’дан тузалди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Киануш Жаҳонпур хабар қилган.,

«Охирги бир сутка ичида Эронда коронавирус инфекциясидан тузалганларнинг сони 100 минглик довондан ўтди ва 19 февралдан бери жами 100 564 киши COVID-19’дан соғайган», — деган Жаҳонпур IRINN телеканали эфирида.

Айни пайтда 20958 киши касалхонарда даволанмоқда. Аммо, Эронда пандемиянинг чўққига чиқиш даври ўтиб бўлди. Айни пайтда бу мамлакатда карантин чекловлари анча юмшатилган.


09:47 22.05.2020
Фикрлар ёпилди