Бугун аҳоли орасидан 20 нафар кишида коронавирус аниқланди

Бугун аҳоли орасидан 20 нафар кишида коронавирус аниқланди

Бугун касаллиги тасдиқланган 28 нафар кишининг 20 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро Тошкент шаҳри (12 нафар), Навоий вилояти (5 нафар) ва Самарқанд вилояти  (3 нафар) да жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган.

❗️Шу кунларда юртимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилаётгани туфайли берилган эркинликни нотўғри тушуниб, баъзи ҳудудларда аҳоли заруратсиз кўчаларда  юришаётгани, карантин қоидаларига амал қилишмаётгани каби ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Бу эса инфекция юқтириш хавфини янада кучайтирмоқда.

⚠️ Шунинг учун шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, дезинфекция қилиш, тиббий ниқоб тақиб юришни одатга айлантириш каби қоидаларига амалга қилган ҳолда инфекция юқишидан ўзимизни эҳтиёт қилишимиз зарур.


23:32 21.05.2020
Фикрлар ёпилди