Австриядаги Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани маълум бўлди

Австриядаги Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани маълум бўлди

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилмоқда:

— Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамиз доимий назоратида.


15:50 26.03.2020
Фикрлар ёпилди