Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилги бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан:
▪️ календарь йили давомида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушуми 100,0 млн. сўмдан ошмаганда, ушбу қарорнинг 9-иловадаги ставкалар бўйича ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ ва Солиқ кодексининг 311-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ягона ижтимоий тўловларни;
▪️ календарь йили давомида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушуми 100,0 млн. сўмдан ошган, бироқ бир млрд. сўмдан ошмаганда, ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлайди.