ДТМ берган хабарга кўра, (https://t.me/rasmiydtm/127) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 4 август куни топширилган тест синовларидаги энг юқори баллар:
а) кундузги таълим шакли бўйича:
Tошкент молия институтининг 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 189,0 балл (100%лик натижа);
б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Tошкент давлат иқтисодиёт университетининг 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 183,5 балл;
в) кечки таълим шакли бўйича:
Tошкент давлат шарқшунослик институтининг 5231006 – Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Хитой таълим йўналиши – 122,0 балл.
Кеча ва аввалги куни тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш кифоя.